Мадриднинг «Реал» жамоаси етакчиси Криштиану Роналду йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп» мукофотини ютиб олиш имкониятини яхши деб баҳолади. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«‘Олтин тўп’? ЕЧЛ ва Европа чемпионати ғолиблиги, шартнома узайтирилишидан сўнг хотиржамман. Мен ўзим овоз бермайман ва натижалар менга боғлиқ эмас. ‘Олтин тўп’ ҳақида кўп ўйламайман. Бу муҳим мукофот, аммо уни қўлга киритишда жамоавий ютуқларнинг аҳамияти катта», – деди португалиялик футболчи.
Маълумот учун, 31 ёшли Роналду «Реал» билан шартномасини 2021 йилнинг 30 июнига қадар узайтирди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)