Жасур Абдураимов мураббийлик қилаётган футбол бўйича Ўзбекистон U22 терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетганди. Унинг биринчи ўйинида ўзбекистонлик футболчилар Мексика U21 термасига қарши майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида ҳисоб очилган бўлса, 70-дақиқага келиб мексикалик футболчилар иккинчи голни уришга муваффақ бўлган.
Мусобақа доирасидаги биринчи учрашувда Хитой Вьетнамни мағлуб эта олмади — 1:1. Ўйиннинг 71-дақиқасига келиб хитойликлар майдонда бир киши кам қолганига қарамай, дурангни ушлаб қолди.
Ўзбекистон термаси ўзининг иккинчи учрашувини 10 ноябрь куни Хитойга қарши ўтказса, 13 ноябрь куни Вьетнамга қарши учинчи ўйин билан турнирдаги иштирокига якун ясайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)