Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 октябрдаги 367-сонли қарори билан Обид Адилов «Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари — бош муҳандиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.
Обид Чориевич Адилов 1983 йилда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган. 2008 йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институти магистратурасини тамомлаган. Ўтган йиллар давомида «Ўзавтойўл» компанияси тизимидаги қатор корхона ва ташкилотларда меҳнат қилган.
Ҳозирги лавозимга тайинлангунига қадар «Автомагистраль» ихтисослашган автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмаси Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан фойдаланиш участкаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
«Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари — бош муҳандиси компаниядаги автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш, инвестицион лойиҳаларнинг техник назорати, шунингдек, транспорт, механизация ва техник таъминот соҳаларига раҳбарлик қилади.
Изоҳ (0)