«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Англия Премьер-лигасида давом этган 7 ўйин (609 дақиқа)лик голсиз сериясига барҳам берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Швециялик 35 ёшли футболчи «Суонси»га қарши (3:1) Англия чемпионати 11-турида иккита гол киритди. Унинг биринчи голи АПЛ тарихидаги 25 мингинчиси бўлди. Иккинчи голи орқали Златан фаолиятидаги голлари сонини 400 тага етказиб олди.
2016 йилнинг ёзида манкунианлар сафига келиб қўшилган Ибраҳимович жорий мавсумда жамоанинг барча турнирларида 17 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)