«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси «Севилья»га қарши Испания чемпионати 11-турида гол киритиб, каталонияликлар сафидаги голлари сонини 500 тага етказди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
29 ёшли аргентиналик футболчи ўйиннинг 43-дақиқасида гол киритди. Учрашув эса «Барселона»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Хабарда қайд этилишича, Месси 469 голни расмий, 31 голни эса норасмий ўйинларда киритган.
2003 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Лионель Месси клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.
Изоҳ (0)