Туркиянинг «Фенербахче» жамоасида тўп сураётган голландиялик футболчи Робин ван Перси «Оқхисор Беледие» клубига қарши мамлакат чемпионатида кўзидан оғир жароҳат олди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
33 ёшли футболчи рақиб жарима майдончасида тўп учун курашда кўзидан зарба еди. Зарба кучидан Робиннинг кўзидан қон оқа бошлади. Ҳужумчи зудлик билан шифохонага етказилди.
Хабарда қайд этилишича, футболчи чап кўзидан айрилиш эҳтимоли мавжуд. Бундай жароҳатдан кейин кўриш қобилияти йўқолиши таъкидланмоқда.
«Фенербахче»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ аъзоси ҳисобни очган эди.
Изоҳ (0)