The Business Insider нашри жаҳоннинг энг башанг кийинадиган эркаклари рейтингини эълон қилди. 16 кишидан иборат рейтингга америкалик актёр Эдди Редмэйн бошчилик қилмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ундан кейинги ўринларни америкалик дизайнер ва кинорежиссёр Том Форд ва британиялик актёр Дэниел Крейг эгаллади.
Ўнликка актёр Рами Малек, рэпер Канье Уэст, хонанда Гарри Стайлс ва бошқалар кирди. Нашр, шунингдек, Дэвид Бекхэм, Кит Харингтон, Лаки Блю Смит ва бошқаларнинг диди яхши эканлигини қайд қилиб ўтди
Изоҳ (0)