5 ноябрь куни Чехиянинг Либерец шаҳрида аралаш турдаги яккакурашлар (MMA) иштирокида Night of Warriors X профессионал жанглар кечаси ўтказилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Турнирда 26 ёшли ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов қатнашди. 19 жангнинг 14 тасида ғалаба қозонган бухоролик жангчи 23 ёшли польшалик Дамиан Чандзелга қарши жанг ўтказди (саккиз жангда уч ғалаба).
Жанг 2 дақиқа 15 секунддан сўнг якунланди. Мурод бўғувчи приём ёрдамида рақибини зарарсизлантирди.
Маҳмуд Муродов World Kickboxing Network ташкилоти версияси бўйича қитъалараро чемпион, Caveam версияси бўйича жаҳон чемпиони унвонларига эга. Кейинги жанги спортчи 18 декабрда Прагада XFN 2 турнири доирасида ўтказади.
Изоҳ (0)