Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Брэд Питт ўзи ва ажралиш жараёнида бўлиб турган турмуш ўртоғи Анжелина Жолига 6 нафар фарзандлари устидан тенг васийлик ҳуқуқини беришни суддан расман сўради. Бу ҳақда People маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: People

Фото: People

Журнал ходимлари Питтнинг адвокатлари Калифорниядаги судга жўнатган ҳужжатлар билан танишди. Мазкур ҳужжатларга кўра, актёрни Жолининг болаларнинг барчаси у билан яшаши, Питт эса улар билан фақат кўришиб туриши мумкинлиги ҳақидаги таклифи қониқтирмайди. Ҳозирги пайтда эса вазият айнан шундай.

Суд қарорига Питтнинг болалар билан номақбул муносабатда бўлиши юзасидан расмийлар томонидан олиб борилаётган текширув якунлари ҳам таъсир этиши мумкин. Жоли шундай ҳолатлар бўлганини даъво қилган, Брэд эса буни инкор этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар