Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино футбол трансферларини шаффоф қилиш мақсадида агентларнинг даромадини эълон қилиш истагини билдирди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Футбол трансфер бозорида катта пуллар айланади, аммо маблағ клуб, футболчи ва агент ўртасида қандай тақсимланиши кўпинча ноаниқлигича қолади.
ФИФА раҳбари, шунингдек, топ-клубларнинг кўплаб футболчиларни сотиб олиб, уларни ижарага бериб юбориш ҳолатига чек қўймоқчи.
«Клуб ёш футболчиларни йиғиб, уларни бошқа жамоаларга ижарага беришини нотўғри деб ҳисоблайман. Бу ҳолат футболчининг ривожланиши ва клублар учун ёмон», – деди Инфантино.
Изоҳ (0)