Чехиянинг Табор шаҳрида «Пандур» русумли бешта зирҳли транспортёр ва енгил автомобиль иштирокидаги ЙТҲда тўққиз ҳарбий хизматчи ва икки оддий фуқаро жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Чехия қуролли кучлари бош штаби матбуот котиби Ян Шульцнинг билдиришича, 42-механизациялашган батальоннинг беш зирҳли транспортёри Болетица полигонидаги ўқувлардан сўнг қисмга қайтаётганида енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган. Йўл сирғанчиқ бўлгани учун енгил машинанинг тормози яхши ишламаган, бунинг оқибатида машина зирҳли транспортёрларга урилган.
Изоҳ (0)