Джинсилар гардеробимизга шунчалик кириб келдики, қандайдир 60—70 йил аввал ҳеч ким унинг нима эканлиги ҳақида тушунчага ҳам эга бўлмаганлигини тасаввур қила олмаймиз. Деним шимлар ўзининг универсал ва қулайлиги туфайли бутун дунё мода ихлосмандларининг кўнглидан жой олди. Улар қоматга урғу беради, деярли ҳар қандай блузка ва оёқ кийим билан ажойиб тарзда мос келади. Шу билан бирга ҳар йили ушбу кийимнинг модаси ўзгариб боради. Қуйида моделерларнинг фантазияларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Охирги бир неча мавсум давомида скинни-джинсилар урф бўлиб келди. Улар қоматга жуда урғу беради, бу эса уларнинг нафақат ютуғи, балки камчилиги ҳамдир. Бу мавсумда эса моделерлар барчага ёқиб қолган моделдан четга чиқиб, қоматнинг визуал камчиликларини ниқобловчи кенгроқ джинсиларга эътибор қаратди. Бундай джинсиларга «бойфренд» шимлари яққол мисол бўлади.
Кенг бичим — охирги мода намойишларининг трендларидан бири. Oversize услуби тобора кўпроқ мода ихлосмандларининг юрагини забт этаётгани боис дизайнерлар «ўзингизники бўлмаган» кийимларни кўпроқ тикмоқда. Бу джинсиларни ҳам четлаб ўтмади ва эътиборингизга қопсимон ва эркин моделларни ҳавола этади.
Ретро-джинсилар — келаётган йилда энг урфдаги либос. Бундай джинсилар Америкада mom-jeans деб ҳам аталади. Уларга бел қисмининг юқоридан бошланиши, пастга қараб торая бориши ва қалин пахта матодан тикилганлик хосдир. Бундай бичимдаги шимлар 80 йилларда жуда оммабоп бўлган, энди эса яна трендда.
«Боко-шик» модаси билан бирга клёш-джинсилар ҳам қайтиб келди. Бу деярли барча қизлар учун қувонтирадиган янгилик, чунки бундай бичим пошна билан биргаликда бўйни баландроқ, оёқларни эса хушбичим қилиб кўрсатади. Бундай джинсиларни енгил кўйлак (рубашка), шляпа ва ковбойча услубдаги сумкалар билан уйғунлаштириш тавсия этилади.
Яна бир яхши янгилик — ва ниҳоят «йиртиқ» джинсилар урфдан қолди. Бироз ситилган джинсилар кийишга йўл қўйилади, бироқ кулгули ўлчамларга етадиган катта йиртиқлар ортда қолди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)