Шотландиянинг Loganair авиакомпанияси дунёдаги энг қисқа (2700 метр) мунтазам авиарейснинг 1967 йилдан бери рўйхатга олинган миллионинчи йўловчисига хизмат кўрсатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шотландия қироллик банки ходимаси Энн Рендал Уэстрей оролидан Папа Уэстрей оролигача учадиган рейсдан фойдаланганидан сўнг саккиз ўринли самолёт командири, фамилиядоши Алекс Рендалдан гулдаста ва махсус сертификатни қабул қилиб олди. Парвоз 47 секунд давом этди.
Энн Рендал авиакомпания хизматларидан 10 минг марта фойдалангани айтилмоқда.
Иккала орол ҳам Оркней архипелагида жойлашган. Архипелаг таркибига кирувчи 70 дан ортиқ оролнинг 20 тасида одамлар яшайди.
Изоҳ (0)