Корея Республикасидаги Инҳа университети қабул комиссияси делегацияси 4–8 ноябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ташрифдан кўзланган мақсад — Jungseok International School of Global Studies дастури доирасида Корея Республикасидаги Инҳа университетида таълим олиш учун талабаларни саралаб олиш.
Jungseok ISGS дастури ёшларга Инҳа университетида таълим олиб, глобал тадқиқотлар соҳасида бакалавр даражасини олиш имконини беради. Дастур муваффақиятли талабаларга грантлар таклиф этади.
Дастур доирасида, шунингдек, талабалар корейс тили ва маданиятини ўрганиши мумкин бўлади.
Инҳа университетида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун абитуриентлар ҳужжатлар пакетини ҳамда IELTS сертификатини (камида 5,5 балл) тақдим этиши лозим. IELTS’дан 7 баллдан кўпроқ тўплаганлар грантга эга бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)