Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) россиялик енгил атлетикачи Екатерина Волковани 3000 метрга югуриш бўйича Пекин–2008 Олимпиадасида қўлга киритган бронза медалидан унинг допинг намунаси ижобий чиққанидан сўнг маҳрум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Пекин–2008 ва Лондон–2012 Олимпиадаларининг допинг пробалари қайта текширувидан сўнг россиялик спортчининг намунасида тақиқланган туринабол моддаси аниқланди.
Аввалроқ Ўзбекистон байроғи остида чиқиш қилган эркин курашчи Сослан Тигиев ҳам намунасида тақиқланган туринабол моддаси аниқлангач, Пекин–2008 кумуш медалидан маҳрум этилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)