Испаниянинг «Реал Сосьедад» футбол жамоаси стадион яқинида ётиб юрган уйсиз одамни ўйин майдони майсасини парваришлаш учун ёллади. Бу ҳақда, Marca нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
35 ёшли Рубен Виториано 8 ой мобайнида ити билан биргаликда «Аноэта» стадиони яқинида яшаб келаётган эди. «Реал Сосьедад» у билан икки ойлик шартнома имзолади. Шартномага мувофиқ, Виториано стадион майсасини ўриб боради. Шунингдек, клуб янги ходимига вақтинчалик бошпана тақдим этди.
«Яхши инсонлар ҳозир бўлмаса керак деб ўйлардим. Бунча зарбалардан сўнг умидимни йўқотгандим», — дейди клубнинг янги ходими.
Клуб раҳбарияти, янги ходим вазифасини сидқидилдан бажарса, у билан ҳамкорликни давом эттириш режалаштирилаётганини билдирди.
Изоҳ (0)