Германияда ўтказилган аксилтеррор операцияси доирасида 14 нафар Россия фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Полиция хабарномасида айтилишича, қўлга олинганларнинг бари Чеченистон вакилларидир.
«Гуруҳ бошпана сўровчилар сифатида рўйхатга олинган, уларнинг бу мақоми кўриб чиқилмоқда», — дейилади хабарда.
Қўлга олинганларнинг 11 нафари эркаклар, уч нафари аёллардир.
Изоҳ (0)