22 октябрь куни The Jester ники остида ҳаракат қилувчи америкалик хакер Россия ташқи ишлар вазирлигининг сайтига бузиб кирганини маълум қилди. Унинг эълонига CNN ва «Интерфакс» эътибор қаратди, деб хабар беради TJournal.
«Буни қўйинг. Сиз атрофингиздаги мамлакатларга босим ўтказишингиз мумкин, аммо бу Америка. Ҳеч кимда таассурот қолдира олмайсиз», — дейилади хакернинг хабарида.
Вазирлик вакили «Говорит Москва» радиостанцияси билан суҳбатда сайтга дахл қилинганини тасдиқлади.
Шу билан бирга, россиялик блогерлар хакернинг Twitter’даги хабарини ўрганиб чиқиб, аслида у ТИВнинг амалдаги сайтига эмас, балки унинг архивдаги версиясига ҳужум қилганини аниқлади.
Ҳозирги пайтда ушбу версия ишламаяпти, амалдаги сайт эса ишлашда давом этмоқда.
Изоҳ (0)