Яманнинг катталиги жиҳатидан иккинчи шаҳри бўлмиш Аданда вабо туфайли тўққиз киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Экспертларнинг тахминича, хасталик ичимлик сувидан тарқалмоқда.
Ҳозирги пайтда мамлакат бўйлаб мазкур хасталикка чалиниш билан боғлиқ 200 ҳолат қайд этилди. Ўлим ўртача 15 фоиз ҳолатда кузатилади.
Изоҳ (0)