Ливия ҳукумат қўшинлари ИШИД жангарилари қўлидаги 13 нафар тутқунни озод қилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, озод қилинганларнинг 11 нафари Эритрея фуқаролари, шунингдек, улар орасида бир нафардан Туркия ва Миср вакили бор. Тутқунлар Сиртда олти ойдан буён давом этаётган операция чоғида озод қилинди.
Улар қачон ва қаердан ўғирлаб кетилгани ҳозирча маълум эмас. Таъкидланишича, ИШИД одатда хорижликлар ишлайдиган нефть конларига ҳужум уюштиради.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)