«RoomGuru.ru» меҳмонхона қидириш сервиси МДҲ ва яқин хориж мамлакатларидаги россияликлар орасида машҳур тоғ-чанғи курортлари рейтингини тузиб чиқди. Рейтинг 2016 йил 30 декабридан 2017 йил 8 январга қадар банд қилинган меҳмонхона ва ижара уйлари ҳақидаги маълумотлар асосида тузилди, деб хабар беради «Anons.uz».
МДҲ ҳудуди бўйича рейтингга Қозоғистон, Грузия, Беларусь, Арманистон, Озарбайжон, Украина, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудидаги курортлар киритилди. Бунда россияликларнинг МДҲ ва яқин хориждаги қишки курортларга бўлган талаби ўтган йилгига нисбатан 15 фоизга ўсгани қайд қилинди.
МДҲ бўйича энг машҳур тоғ-чанғи курортлари ўнталиги ҳамда уларнинг бир кунлик бюджети ҳақидаги маълумотлар қуйидагича кўриниш олди:
1. Чимбулоқ (Олмаота, Қозоғистон), 78 доллар;
2. Гудаури (Тбилиси, Грузия), 65 доллар;
3. Логойск (Минск, Беларусь), 52 доллар;
4. Шоҳдоғ (Боку, Озарбайжон), 58 доллар;
5. Сахкадзор (Ереван, Арманистон), 60 доллар;
6. Бакуриани (Тбилиси, Грузия), 68 доллар;
7. Буковель (Львов, Украина), 56 доллар;
8. Чимён (Тошкент, Ўзбекистон), 48 доллар;
9. Қоракўл (Бишкек, Қирғизистон), 50 доллар;
10. Силичи (Минск, Беларусь), 52 доллар.
Изоҳ (0)