18 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Фаластин Давлати делегацияси раҳбари, Ташқи ишлар вазири Рияд ал-Малки билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон–Фаластин муносабатларининг, жумладан, ИҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Фаластин элчиси Муҳаммад Таршаҳани иштирок этди.
Изоҳ (0)