SAIPRO ахборот рейтинг агентлиги Форум ташкилотчиси бўлиб, тадбир Ўзбекистон Республикаси электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси расмий кўмагида ўтказилмоқда.
Тадбир бош ҳомийси — «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ ХК, ҳомийлар қаторида «Ўзбекистон кабель телевидениеси» ва ZO‘R TV телеканали. Тадбирнинг телекоммуникация ҳамкори — UMS мобил алоқа оператори. UzReport TV телеканали форум бош ахборот ҳамкори бўлди.
Форумнинг бош вазифаси масс-медиа бозори турли иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилиш учун интерактив майдонни яратиш, медиа-контентни шакллантириш ва етказишга инновация технологияларини жорий этишга ёрдам бериш, шунингдек, реклама ва маркетинг стратегиялари ва мамлакат медиабозорини ривожлантириш соҳасида тажриба ва ғояларни алмашишга ёрдам беришдир.
Тадбирнинг асосий аудиториясини телерадиокомпаниялар ва бошқа медиа компаниялар, реклама ва креатив агентликлар, кабель, рақамли ва йўлдош операторлари, телекоммуникация жиҳозлари ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларининг раҳбарлари ва етакчи мутахассислари, медиа-контент продюсерлари ва дистрибьюторлари, шунингдек, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарувчи компанияларнинг маркетинг, реклама ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича топ-менежерларидан иборат.
Тадбирда иштирок этиш учун мамлакат медиа тузилмалари раҳбарлари билан бирга теле- ва радиоэшиттириш, digital ва бошқа медиа соҳалардаги халқаро нуфузли профессионал экспертлар, реклама, маркетинг, IT ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги мутахассислар ҳам жалб этилган. Улар орасида Discovery Communications (Германия), Fremantle Media, Thompson Reuters (Буюк Британия), Huawei (Хитой), «Газпром-Медиа Развлекательное телевидение», Soft-Lab NSK, «Московский Телепорт», Sony Electronics (Россия), Saran Media (Мальта), Live U (Исроил), TNS Central Asia (Қозоғистон), Dentsu Inc. (Япония) ва бошқа кўплаб компанияларнинг вакиллари бор.
Форум доирасида масс-медиа, реклама ва маркетинг бозоридаги ривожланишда биринчи даражали аҳамиятга эга бўлган мавзулар, шу жумладан, жаҳон ва мамлакатдаги медиа саноатнинг ривожланиш истиқболлари; медиа-контентни шакллантириш ва етказиш соҳасидаги инновациялар; телеаудиторияни ўлчашдаги хусусиятлар; реклама ва маркетинг стратегияларининг асосий трендлари; медиа агентликларининг бугунги кун воқелигида ишлаш истиқболлари ва бошқа масалаларнинг муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Форум қатнашчиларини ноёб кинонамойиш кутмоқда! Жаҳон рекламаси дурдоналари — Жан Мари Бурсиконинг машҳур коллекциясидан ўрин эгаллаб олган Ер куррасининг барча бурчакларидан олинган ажойиб роликлар «Реклама шинавандалари туни» лойиҳасининг ташкилотчилари томонидан махсус ҳавола этилади.
Форум ташкилий қўмитаси медиа, маркетинг ва реклама соҳасидаги профессионалларни, шунингдек, шахсий ташаббусларини самарали равишда олға суришдан манфаатдор бўлган барчани тарбирда қатнашишга таклиф қилишдан мамнунлигини маълум қилади. Форумда қатнашиш учун аризаларни қабул қилиш шу йилнинг 25 октябрига қадар SAIPRO расмий сайтида амалга оширилади.
Изоҳ (0)