«Уммон» гуруҳи вакиллари Шоҳрух ва Жасур оила қурганидан сўнг бу ҳолат уларнинг ижодий фаолиятига ва рейтингига қандай таъсир кўрсатгани ҳақидаги саволга жавоб берди, деб хабар бермоқда «Даракчи.uz».
Жасур: «Тан олиш керак, чўчиш ҳаммада бўлади. Табиийки, бизларни ҳам бундай хаёл четлаб ўтгани йўқ. Чунки ўзингиз айтганингиздек, мухлисларимизнинг аксариятини қизлар ташкил этади. Албатта, уйланиш мухлисларнинг камайишига таъсир этмасдан қолмайди. Аммо иш билан бўлиб оила, шахсий ҳаётни ҳам унутиб қўйиш керак эмас. Мухлисларнинг муносабатига келсак, улар бизнинг ижодимизга шинавандалик қилишларини истардик».
Шоҳрух: «Яширин уйланиб, кейин ҳаммага худди бўйдоқдек кўриниб юриш бизга тўғри келмайди. Бу жуда нотўғри. Тингловчиларимиз бизни боримизча қабул қилишларини истаймиз».
Зоҳид: «Ҳаётимизни яхши кунини барчага эълон қилиб, яқинларимиз билан биргаликда нишонлаш каби ёқимли нарсани яшириш нотўғри. Ашаддий мухлисларимиз бизнинг ҳаётимиздаги бундай яхши янгиликлардан худди ўзимиздек хурсанд бўлишади, деб ўйлайман».
Маълумот учун, «Уммон» вакилларидан биринчи бўлиб Жасур уйланди. Унинг никоҳ тўйи 2015 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтганди. Шоҳрух эса 2016 йилнинг 15 август куни оила қурди. Гуруҳнинг яна бир аъзоси Зоҳид ҳамон бўйдоқ.
Изоҳ (0)