Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лиганинг уй учрашувлари доирасида гол уриш борасида тарихдаги энг яхши футболчига айланиб олди, деб ёзди «Чемпионат».
Бу борада аргентиналик ҳужумчи афсонавий Тельмо Саррани ортда қолдирди. Ўз вақтида «Атлетик» клуби шарафини ҳимоя қилган Тельмо Сарра «Сан Мамес» стадионида ўтган учрашувларда 179 та гол уришга муваффақ бўлганди. Испания Ла Лигасининг 8-турида захирадан майдонга тушиб, «Депортиво» дарвозасига йўл топган Месси эса «Камп Ноу»даги муваффақиятлари сонини 180 тага етказиб олди.
Бу борада Ла Лига тарихидаги учинчи футболчи мақоми Альфредо Ди Стефанога тегишли. Унинг ҳисобида 151 та гол бор бўлиб, бу голларнинг барчаси «Сантьяго Бернабеу» стадионида урилган. Шу стадионда Криштиану Роналду 150 та гол уришга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)