Туркия жануби-шарқидаги Газиантеп шаҳрида ўтказилган аксилтеррор операцияси чоғида ИШИД гуруҳининг 19 аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда Газиантеп губернатори Али Ерлиқоя баёнот берди, деб ёзади «Ведомости».
Уларнинг ёнидан 15 килограмм тротил ва танкка қарши миналар топилди. Террорчилар алавийлар маданий марказига ҳужум тайёрлагани айтилмоқда.
Газиантепда аксилтеррор операцияси 16 октябрь, якшанбанинг эрталабки соатларидан олиб борилмоқда. Операция давомида ҳуқуқ-тартибот органларининг уч ходими ҳалок бўлди. Илгари хабар қилинганидек, полициячилар ичида худкуш террорчилар ўрнашган уйни қуршаб олди. Улардан бири қўлга олинди, иккинчиси эса, чекиниш йўллари қолмаганини кўриб, эгнидаги бомбани ҳаракатга келтирди. Бунинг оқибатида уч полициячи ҳалок бўлди, саккиз нафари яраланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)