Эркакларнинг кўйлакларида тугмачалар ўнг томондан, аёлларникида эса чап томондан тикилишига ҳеч эътибор берганмисиз? Наҳотки бу дизайнерларнинг қандайдир топилмаса бўлса ёки икки жинс ўртасидаги фарқни кўрсатиб туришнинг яна бир йўлими?
Йўқ, кичкинагина бу сирнинг жавоби хаёлимизга келиши мумкин бўлган ҳар қандай уйдирмадан-да қизиқроқ!
Маълум бўлишича, эркаклар ва аёллар кўйлакларидаги фарқ XIII асрда — тугмачалар кашф этилганидан сўнг пайдо бўлган, деб ёзади AdMe.
Ўша вақтларда тугмачали кўйлакларни фақат бадавлат хонимларгина ўзига лозим кўра олган. Айни вақтда, ўзига тўқ аёлларнинг барчасида оқсочлар — бой хонимларни ҳар куни кийинтириб қўювчи қизлар бўлган.
Айнан шу сабабли ҳам аёлларнинг кўйлакларида тугмалар — уларни тақиш хизматкор аёлларга осонроқ бўлиши учун — чап томондан тикилган (бунда аксарият одамлар ўнақай эканлиги ҳам ҳисобга олинган).
Эркаклар эса, одатда, ҳар доим ўзи кийинган. Шу сабабли ҳам уларнинг кўйлакларида тугмалар ўнг томондан тикилган — кўйлагини мустақил равишда ўзи кияётганлар учун тугмаларнинг шундай тургани қулай.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)