Англия чемпионатининг учинчи дивизиони доирасидаги «Чарльтон» ва «Ковентри» клублари ўртасидаги ўйин вақтида стадиондаги мухлислар майдонга ўйинчоқ чўчқачаларни улоқтирди. Бу ҳақда, Mirror нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Стадиондаги ҳар икки жамоа мухлислари майдонга пластик чўчқачаларни улоқтира бошлаганидан сўнг учрашув 1-дақиқада тўхтатилди.
Бир неча дақиқа ўтиб ўйин давом эттирилди.
Хабарда таъкидланишича, бу хатти-ҳаракатлар орқали ҳар икки клуб мухлислари жамоа раҳбариятининг ишидан норозилик билдирди.
Учрашув «Чарльтон»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Изоҳ (0)