Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос пайшанба, 13 октябрь куни Колумбия инқилобий қуролли кучлари (FARC) гуруҳидаги исёнчиларга қарши ўт очишни тўхтатиш режимининг узайтирилганлигини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Сантос мазкур қарори ҳақида можаронинг давом этишига қарши фаол чиқиш қилаётган ёшлар билан учрашувида маълум қилди.
«Шу ёшларнинг илтимоси билан мамлакатдаги ўт очишни тўхтатиш режимини жорий йилнинг 31 декабрига қадар узайтиришга қарор қилдим», — деди Колумбия президенти.
Ушбу режим келажакда яна узайтирилиши мумкинлиги таъкидланмоқда. Бироқ Сантос унгача жанговар ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш ҳақидаги келишув қабул қилинишига умид билдирди.
Изоҳ (0)