Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) яқин 10 йил давомида 211 та миллий ассоциацияга 4 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақдаги маълумот ФИФА Кенгашининг 13–14 октябрь кунлари Цюрихда бўлиб ўтаётган йиғилишида тақдим этилган ташкилотнинг «йўл харитаси»да келтирилган, деб хабар бермоқда «ТАСС».
ФИФА ўз тарихида биринчи марта «ФИФА 2.0: Келажакка назар» номли «йўл харитаси»ни ишлаб чиқди. Ушбу ҳужжат самарали футбол ривожланиши учун кучли институтни барпо этиш мақсадида яратилган.
ФИФАнинг ривожлантириш дастури доирасида ажратилган 4 миллиард доллардан ҳар йили миллий ассоциацияларга 100 миллион доллардан, бошқарув ва назорат учун инвестиция сифатида берилади.
Хабарда таъкидланишича, ФИФА яқин 10 йил ичида аёллар футболини ривожлантириш, шунингдек, аёллар жамоалари ўртасида профессионал лигалар ташкил қилиш учун 315 миллион доллар ажратади.
Изоҳ (0)