Давом этаётган Tashkent Challenger–2016 турнирининг жуфтлик беллашувлари ярим финалига икки нафар ўзбекистонлик теннисчилар етиб келгани ҳақида «Оламспорт» хабар берди.
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин россиялик Михаил Елгин билан жуфтлик ҳосил қилган бўлиб, улар чорак финалда Иля Ивашка ҳамда Егор Герасимов жамоасини турнирдан чиқариб юборди.
Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримов ҳамкорликда Мирза Басич ва Блаж Кавчичга қарши кортга тушиши керак эди. Рақиблар бундан бош тортгани учун, ўзбекистонлик ракетка усталари ярим финал чиптасини қўлга киритди.
Яккалик беллашувларида Денис Истомин ҳамда Санжар Файзиев чорак финалга қадар етиб келгани аввалроқ хабар қилинганди.
Изоҳ (0)