ЖЧ—2018 нинг Жанубий Америка минтақаси учун берилган 4,5 та чиптасидан бирини ютиб олишга ҳаракат қилаётган КОНМЕБОЛ мамлакатлари саралашнинг 10-турини якунлади. Бу иккинчи давра ўйинлари бошланганидан дарак беради.
Аргентина терма жамоаси ўз майдонида Парагвайга имкониятни бой бериб қўйди. Қайд этиш керак, биринчи давра ўйинида ҳам аргентиналик футболчилар Парагвай дарвозасига гол ура олмай, 0:0 ҳисобидаги дурангга рози бўлганди.
Бразилия эса Венесуэлада зафар қучиб, турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. 10-турдан кейин пентакампионлар ҳисобида 21 очко бор.
Сафарда Колумбия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Уругвай терма жамоаси бир поғона қуйига шўнғишга мажбур бўлди. Уругвай ўз майдонида кечган ўйинда колумбияликлар дарвозасига жавобсиз 3 та гол уришнинг уддасидан чиқа олганди.
Ва ниҳоят Чили терма жамоаси Артуро Видалнинг дубли эвазига зафар қучиб, очколари сонини 14 тага етказиб олди.
ЖЧ—2018 КОНМЕБОЛ. 10-тур 12 октябрь, чоршанба
Изоҳ (0)