Интернетда «Манчестер Юнайтед» жамоасининг дарвозабон Пэт Даннига шартномани узайтириш борасидаги таклифининг сурати пайдо бўлди, деб хабар бермоқда «iSport.ua».
Пэт Данни 1964 йили «Шемрок Роверс» жамоасидан 10,5 минг фунт эвазига «МЮ» аъзосига айланганди. Футболчи ва клуб ўртасида 1 йиллик шартнома имзоланган ва ўша мавсумнинг ўзида «Манчестер Юнайтед» олтинчи марта Англия чемпионига айланганди.
Шундан сўнг манкунианлар раҳбарияти Даннига янги – 2 йиллик шартнома таклиф қилди. Унга кўра, Пэт келаси икки мавсумда ҳафтасига 35 фунтдан олиши керак бўлган.
Ҳозирги кунга таққослаганда, ҳатто инфляцияни ҳисобга олганда, 35 фунт атиги 640 фунтга айланади. Бугунги кунда «МЮ» сардори Уэйн Руни ҳафтасига қарийб 300 минг фунт маош олади.
Изоҳ (0)