Россия нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиб қўйиш ҳақидаги қарорга қўшилишга тайёр, негаки бу нефть бозори барқарорлигини сақлаб қолиш учун муҳимдир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Истанбулда ўтаётган Бутунжаҳон энергетика конгрессида баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
«Мавжуд вазиятда нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиб қўйиш ва ҳатто қисқартириш бутун дунё энергетикасида барқарорликни сақлаш учун ягона тўғри қарор деб ўйлаймиз», — деди Путин.Унинг сўзларига қараганда, бу чора бозор мувозанати тикланишини анча тезлаштиради.