11 октябрь куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — Хитой ўйини Шри-Ланкадан бўлган ҳакамга ишониб топширилгани ҳақида ЎФФ матбуот хизмати хабардор қилди.
ЖЧ—2018 3-саралаш босқичининг 4-тур доирасидаги ўйини Хеттикамканамге Переранинг чекига тушган. Профессионал фаолиятини 2004 йилдан буён давом эттириб келаётган рефери Ўзбекистон терма жамоалари иштирокидаги бирорта ўйинда ишламаган.
Ўзбекистон — Хитой тўқнашуви 11 октябрь куни соат 18:00 да старт олади. Беллашув чипталари 8 октябрь санасидан сотувда.
Изоҳ (0)