Пойтахт Тошкент мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Гран-При турнирида ўзбекистонлик спортчилар яна 2 та олтин медални қўлга киритди. Бунга қадар олтинлар сони 4 та бўлиб турганди, энди эса уларнинг сони 6 тага етди.
100 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларда Сойиб Қурбонов барча рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлди. Мазкур спортчи Рио—2016 Олимпиадасининг биринчи курашидаёқ имкониятни бой берганди.
«Оламспорт» мазкур вазн тоифасида Эркин Дониёров бронзага эга чиққани ҳақида ёзди.
90 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақада эса уч нафар ўзбекистонлик спортчи шоҳсупадан жой олди. Финалда Яхё Имомов ватандоши Даврон Сатторовнинг курагини ерга текказди. Бронза эса бошқа бир ўзбекистонлик Муҳаммадкарим Ҳуррамовга насиб қилди.
Изоҳ (0)