АҚШ ҳамда Шимолий Европа мамлакатлари мудофаа вазирлари 7 октябрь куни Хельсинкида ўтган кўп томонлама учрашувда Болтиқ денгизидаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда, Пентагон матбуот котиби ўринбосари Гордон Троубрижнинг сўзларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Троубрижнинг сўзларига қараганда, АҚШ мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Роберт Уорк Финляндия пойтахтида ушбу йўналишдаги учинчи йиғилишда иштирок этмоқда. Музокараларнинг илгариги икки раунди Осло ва Стокгольмда ўтган эди. Бу сафарги учрашувда Дания, Исландия, Латвия, Литва, Норвегия, АҚШ, Финляндия, Швеция ва Эстония делегациялари НАТОнинг шарқий флангида альянс кучларининг фаоллиги масаласини кўриб чиқди.
Бундан ташқари, томонлар Европада хавфсизлик ва барқарорлик масалаларини муҳокама қилди.
Изоҳ (0)