2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати учун ҳаракат қилаётган Жанубий Американинг 10 та мамлакати саралашнинг 9-турини якунлади.
Ўз майдонида Венесуэлани йирик ҳисобда таслим қилган Уругвай очколарини 19 тага етказиб, турнир жадвалида карвонбоши бўлиб турибди. Иккинчи давранинг биринчи ўйинини Уругвай 12 октябрь тонггида Колумбияда ўтказади.
Бразилия терма жамоаси 9-турнинг энг йирик ҳисобини қайд этиб берди. Боливияга қарши саф тортган Неймар жамоадошлари 5 та гол уришнинг уддасидан чиқди ва очколари сонини 18 тага етказиб олди. 12 октябрь куни Бразилия Венесуэла майдонига сафар уюштиради.
Эквадор 9-турни йирик ғалаба билан якунлади. Копа Американинг амалдаги ғолиби Чилига қарши саф тортган терма 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Парагвайдан ғалаба билан қайтган Колумбия терма жамоаси очколарини 16 тага етказиб, тўплар нисбатига кўра Аргентинадан олдинроққа жойлашиб олди.
Лионель Мессисиз Перуда меҳмон бўлган Аргентина эса икки бор ҳисобда олдинда бориб, якунда ғалабани қўлдан чиқарди ҳамда 5-ўринга шўнғиди.
ЖЧ—2018 КОНМЕБОЛ саралаши. 9-тур 7 октябрь, жума
Изоҳ (0)