Москва шаҳридаги «Внуково» аэропортида самолётга кечиккан йўловчи бомба ҳақидаги хабардан сўнг қўлга олинди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Бугун эрталаб Москва—Минск рейси йўловчиларидан бири аэропортда авиакомпания ходимларидан рейсни ушлаб туриш мумкин-мумкинмаслиги ҳақида сўради. Самолёт ҳавога кўтарилиб бўлгани учун эркак салбий жавоб олди», – дея маълум қилди «Интерфакс» суҳбатдоши.
Шундан сўнг 40 ёшли эркак самолётга бомба қўйилганини айтди.
«Фуқаронинг сўзлари яққол ёлғон эканини инобатга олган ҳолда, самолётни ортга қайтармасликка қарор қилинди. Йўловчи навбатчилик қисмига етказилди. У террорчилик ҳаракати ҳақидаги ёлғон хабар тарқатгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин», – деди полиция вакили.
Изоҳ (0)