Польша жануби-ғарбидаги Любомеж шаҳри бургомистри Веслав Жулковский Германиянинг Гамбург шаҳридан ташриф буюрган бир оила бу ерга хазина қидириб келганини маълум қилди. TJournal’нинг маълум қилишича, харита 64 йил муқаддам қўл билан чизилган.
«Чет элликлар уйлардан бирининг эшигини тақиллатиб, белкурак сўради. Нотаниш инсонлар ер қазий бошлаганида, бизникилар ваҳимага тушиб, полиция чақирди. Ҳудуд ўраб олинди», — маълум қилди Жулковский.
Немисларнинг сўзларига қараганда, оила бошлиғининг бобоси Любомежда яшаган бўлиб, шу ерга хазина кўмиб кетган экан. Ишларни давом эттириш учун улар махсус рухсат олишга мажбур бўлди.
Полиция назорати остида давом этган қазишма ишлари натижасида улар ичига кўплаб олтин ва кумуш буюмлар солинган иккита банка топди.
Топилган қимматликлар мэрия сейфига солиб қўйилди. Экспертлар кўригидан сўнг улар шаҳар музейига йўлланиши кутилмоқда, негаки, Польша қонунчилигига мувофиқ, мамлакат ҳудудида топилган хазиналар мамлакат ғазнасига тегишли ҳисобланади.
Изоҳ (0)