Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасида муқаддам тўп сурган собиқ ҳимоячи Марсело Плетш гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиддий ишга аралашиб қолгани боис 15 йилга қамалиш хавфига рўбарў келди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Плетш 10–15 йиллар муқаддам жамоа таркибида 120 дан ортиқ учрашув ўтказган эди. Европанинг бошқа бир қатор жамоаларида тўп сурган собиқ футболчи ҳозирда Бразилиянинг Толедо шаҳрида истиқомат қилмоқда.
Шу кунларда у наркобизнес билан шуғулланишда айбланмоқда. Унга тегишли юк машинасидан 793 килограмм марихуана топилди.
Плетшнинг ўзи футболчилик фаолиятини якунлаганидан буён фермерлик билан шуғулланиб келаётганини маълум қилмоқда.
У 5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин.
Изоҳ (0)