Англия Премьер-лигаси (АПЛ)да 100 ва ундан ортиқ гол киритган футболчилар орасида Робин ван Персининг 2013 йилда «Манчестер Юнайтед» сафида «Астон Вилла»га киритган голи АПЛнинг энг чиройли голи деб топилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Энг яхши голни аниқлашнинг деярли имкони йўқ. Уларнинг барчаси ўзига яраша яхши. Мен учун улардан бирини танлаш қийин бўлган бўларди. Бу катта шараф. АПЛ – дунёдаги энг мураккаб футбол лигаси», – деди Робин ван Перси.
Сўровномада голландиялик футболчининг голи Алан Ширер, Уэйн Руни, Стивен Жеррард, Серхио Агуэро, Тьерри Анри ва бошқаларнинг голларини ортда қолдирди.
Изоҳ (0)