БМТ сунъий йўлдошдан олинган, Суриянинг Алеппо шаҳрига сентябрь ўрталаридан буён берилган зарбалар оқибатлари акс этган фотосуратларни эълон қилди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
БМТ Ўқув ва илмий-тадқиқот институти қошидаги UNOSAT тадқиқот дастури ходими Ларс Бромли ҳарбий ҳаракатлар чоғида вайрон бўлган ҳудудларга бундан-да каттароқ зарар етказилганини маълум қилди.
БМТ бу суратларни АҚШ Давлат департаменти билан келишув асосида Digital Globe сунъий йўлдошлар тижорий операторидан олди.
Изоҳ (0)