Америкалик актриса Анжелина Жоли ҳамкасби Чарли Шиннинг собиқ рафиқаси — Дэниз Ричардсга тегишли уйни ижарага олди. Бу ҳақда, The Daily Mail нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Уйнинг майдони 800 квадрат метрни ташкил қилади. У Калифорния штатининг Хидден-Хилс шаҳрида жойлашган. Бинода олтита ётоқхона, лаунж-зона, емакхона, ошхона ва вино тотиш зали бор.
Ричардс хоним уйни 2007 йилда, эридан ажрашганидан сўнг харид қилган эди. Ўтган йили у уйга 7,75 миллион доллар нарх белгилаб, уни сотувга қўйди. Шундан сўнг у уйнинг нархини икки марта туширди, лекин харидор чиқмади.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Анжелина Жолининг эри — таниқли актёр Брэд Питт билан ажрашиши матбуотда қизғин муҳокама қилинмоқда.
Изоҳ (0)