Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги 6 октябрь куни бўлиб ўтадиган ЖЧ—2018 саралаш учрашувини австралиялик Бенжамин Жон Уильямс бошқариб боради. Унга қанотларда ватандошлари Дэвид Уэльш ҳамда Натан Макдоналд кўмак беради.

Фото: zimbio.com

Фото: zimbio.com

Жон Уилмяс Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги олти учрашувда ишлаган бўлиб, 3 нафар ўзбекистонлик футболчини майдондан четлатишга улгурган ва бир марта Ўзбекистон дарвозаси томон пенальти белгилаган.

2007 йил Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореядан 1:2 ҳисобида енгилганди. Ўша учрашувда Жон Уильямс икки нафар ўзбекистонлик футболчига қизил карточка кўрсатган.

2008 йил ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида у ўзбекистонлик дарвозабонни майдондан четлатган. 0:0 ҳисоби билан якунига етган беллашувдан кейинги пенальтилар сериясида омад Ўзбекистонга кулиб боққан.

2015 йилги Осиё Кубогида Ўзбекистон термаси Саудия Арабистони билан тўқнаш келганида Жон Уилмяс ўзбекистонликлар дарвозаси томон пенальти белгилаган. Ўша беллашув Саудиянинг 1:3 ҳисобидаги мағлубияти билан ниҳоясига етган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси австралиялик ҳакам бошқарган беллашувларда Жанубий Корея ва Иордания билан дуранг ўйнаган — 2:2 ва 1:1.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши Тошкентда учта ўйинда иштирок этган бўлиб, бирор марта ҳам гол ура олмаган. 3 та ўйиндан 2 таси 0:1 ҳисобида бой берилган.

6 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Бенжамин Жон Уильямс ҳакамлик қилаётган беллашувда иштирок этса, шу куни ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов Австралиянинг Саудия Арабистонига қарши ўйинини бошқариб боради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?