Куба 1 октябрь, шанба куни мамлакат шарқида циклон хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилди ҳамда кучли «Мэтью» довули яқинлашаётганлиги туфайли марказий провинцияларда ахборот огоҳлантириш режимини жорий этди. Бу ҳақда Prensa Latina агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Камагуэй, Лас-Тунас, Гранма, Ольгин, Сантьяго-де-Куба ва Гуантанамо провинцияларида соат 16:00 дан фавқулодда чоралар қабул қилинган бўлса, Сьенфуэгос, Вилья-Клара, Санкти-Спиритус ва Сьего-де-Авила провинцияларида радио ва телевидение янгиликлари ахборот кузатуви кучайтирилди.
Куба Метеорология институти Об-ҳавони прогноз қилиш маркази маълумотларига кўра, «Мэтью» Саффир-Симпсон шкаласи бўйича тўртинчи даражали кучли бўронлигича қолмоқда. Тезлиги соатига 230 километрни ташкил этган бўрон ғарбий йўналишда ҳаракатланмоқда.
Ҳукумат аҳолини об-ҳаво янгиликларини диққат билан тинглашга ва провинциялар раҳбарияти кўрсатмаларини бажаришга чақирмоқда.
Изоҳ (0)