Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Олий Лигаси тўпурарлари рейтигида учинчи бўлиб турган ҳужумчи Шоҳруз Норхоновнинг «Локомотив»га қарши ўйинда урган голидан кейинги кичик интервьюси «Интерфутбол» газетасида чоп этилди, деб ёзди «Championat.asia».

Фото: Fcobod.uz

Фото: Fcobod.uz

Журналистнинг миллий терма жамоадан чақирув олгани борасидаги саволига 1993 йилда таваллуд топган ҳужумчи шундай жавоб берди: «Мен учун кутилмаган таклиф бўлди. Чунки Олий Лигада илк мавсумимни ўтказмоқдаман. Боз устига етакчи клубда ўйнамаяпман. Бир вақтлар ўзим ҳавас қилган футболчилар билан бирга машғулот ўтказганим худди эртакка ўхшаб кўринди. Ўзимга бўлган ишончим ортди».

Мусобақа жадвалида сўнгги ўринда бораётган «Обод» ҳужумчиси Олий Лиганинг 2016 йилги мавсумида 13 та гол урган бўлиб, бу борада учинчи рақамли тўпурар бўлиб турибди. Ундан олдинда «Локомотив» аъзоси Темурхўжа Абдухолиқов 16 та, «Металлург» ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев 14 та гол билан бормоқда.

«Агар мени яна бир бор терма жамоага таклиф қилишса ва ҳеч бўлмаса, беш дақиқа ўйнаш учун имкон беришса, ўзимни кўрсатаман. Ишончни оқлаб, рақиб дарвозасига гол ураман. Ҳозир ўйинга ҳар қачонгидан ҳам чанқоқман», — деб фикр билдирди Шоҳруз Норхонов.

Маълумот учун, Норхонов терма жамоанинг аввалги йиғинидан чақирув қоғози олган бўлса-да, бирорта ўйинда иштирок этмади. Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян Олий Лига тўпурари бўлиб турган юқоридаги икки ҳужумчига ҳам имконият бермаган.

Самвел Бабаян Эрон ва Хитойга қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилган бўлиб, унда Олий Лига тўпурарлари кўрсатиб ўтилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)