Россиянинг Псков вилоятида 30 сентябрга ўтар кечаси юз берган ёнғиндан сўнг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ёғоч турар-жойдан уч боланинг жасадини топди. Бу ҳақда қутқарув бошқармаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Новосокольники тумани Чирки аҳоли пунктида ёнғин ўчирилгандан кейин 2014, 2015 ва 2016 йилларда туғилган уч боланинг жасади топилган. Уларнинг ота-онаси ва тўрт ёшли тўнғич фарзанди омон қолган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат электр қурилмасидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани туфайли юзага келган.
Изоҳ (0)