Футбол бўйича Қатар миллий терма жамоасини янги қабул қилиб олган уругвайлик мутахассис Хорхе Фоссати ўзининг илк ўйинида Сербияни мағлуб этишга муваффақ бўлди.
ЖЧ—2018 3-саралаш босқичидан жой олган Жанубий Корея ва Сурия термаларига қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган қатарликлар Сербияни Доҳада қабул қилди ва 3:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ҳар учала гол келиб чиқиши уругвайлик бўлган футболчи Себастьян Сория Куинтана томонидан киритилди.
ЖЧ—2018 саралашининг УЕФАдаги илк турида Ирландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Сербия сафида асосий футболчилар Доҳага етиб кела олмади. Жумладан, Предраг Райкович, Бранислав Иванович, Матия Настасич, Душан Тадич, Александр Митрович каби машҳур футболчилар беллашувда иштирок этмади.
Ўйиндан бир кун аввал журналистлар билан матбуот анжуманида учрашган Хорхе Фоссати вазият оғир эканига қарамай, Қатар Жаҳон Чемпионатига боришига ишонишини айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)