Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ажария автоном республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Руслан Коридзе ва вазирлик ахборот-маслаҳат департаменти бошлиғи Карло Кеклидзедан иборат Грузия делегацияси цитрус мевалари экспорти имкониятлари тақдимотини ўтказиш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда

Фото: «Туркистон-пресс»

Фото: «Туркистон-пресс»

Кейинги йилларда Грузия цитрус меваларининг аъло сифати қаторига ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш ва сақлашда замонавий технологиялар қўлланилаётгани ҳам қўшилди.

Уларни Россия, Украинага экспорт қилиш йўлга қўйилган, янги бозорлар ва шерикларни топиш юзасидан фаол иш олиб борилмоқда. 

Руслан Коридзега кўра, цитрус меваларини етказиб беришни йўлга қўйиш масалаларини жойида ҳал этиш мақсадида октябрь охирида ўзбекистонлик тадбиркорлар учун Ажарияга бизнес-тур уюштирилади.

Ўзбекистон билан бу борада ҳамкорлик қилишга Грузиянинг 40 га яқин корхонаси тайёр.

Изоҳ
Асосий янгиликлар